21 Июл 2021 йил 90

Аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ташкил этилганлигига  27 йил тўлди

1994 йил 20 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Халқаро аэропортларида хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ташкил этилган кун. Жорий йил мазкур қўшинлар ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан жойларда турли маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Урганч Халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлашга масъул бўлган ҳарбий қисмда ҳам ушбу сана ўзгача кўтаринки руҳда нишонланди.

Жумладан ИИВ, Хоразм вилояти Ҳокимлиги ва ҳарбий қисм командирининг буйруқларига асосан тақдирланган бир гуруҳ фидойи ҳарбий хизматчи ва ходимлар қимматбаҳо совғаларни қисм саф майдонида тантанали равишда қабул қилдилар.

Касбий санага бағишланган тадбирларни фақатгина ҳарбий қисм доирасида ўтказиш билан чекланилмади, хусусан ҳарбий қисмда хизмат вазифасини бажариш пайтида вафот этган ходимларнинг оиласидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди.

Шунингдек ҳарбий қисм жойлашган маҳаллада яшовчи “Темир дафтар”га киритилган 4 та оилага ҳам байрам муносабати билан моддий ёрдам кўрсатилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ҳарбий тузилмаларда спортни оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш борасида жонбозлик кўрсатиб келаётган “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан мазкур сана муносабати билан ҳарбий қисм хизматчилари ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа ғолиблари жамиятнинг қимматбаҳо совғаси, диплом ва медаллари билан тақдирланди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech