1 Май 2021 йил 96

Қатъий тартиб-интизом ва фидойилик фаолиятимизнинг асосий меъзонидир

Айни кунларда Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан вилоят ИИБ ҳамда унинг ҳудудий ва соҳавий хизматларида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишини таъминлашга қаратилган учрашувлар (карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда) ўтказилмоқда.

Вазирлик масъул ходимлари томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сонли Қарори ва мазкур қарор билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш Концепцияси”нинг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтириш берилмоқда.

Жумладан, ички ишлар органларининг ҳар бир ходими фуқароларнинг тинчлиги ва мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш учун ҳар қандай ҳуқуқбузарликка қарши курашишда ўз жонини аямайдиган, ватанпарварлик, фидойилик, садоқат ва ҳалоллик фазилатларига эга бўлиши, шунингдек  юқори касбий тайёргарликка эга, жисмонан ва маънан етук, билимли, мард ва жасур, юксак интеллектуал салоҳиятли, она Ватан тақдирига масъулиятли ҳамда ғоявий ва турли ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитети шаклланган бўлишлари лозимлиги уқтирилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech