3 Октябр 2021 йил 506

Байрамлар яқинларни йўқлаб бориш, самимий тилаклар изҳор этиш билан янада завқлидир.

Бундай эзгу ишлар сўнгги йилларда Хоразм вилояти ички ишлар органларининг фаолиятининг ажралмас қисмига айланда десак муболаға бўлмайди.

Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти 1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан узоқ йиллар ўқитувчи ва мураббийлик фаолияти билан шуғулланиб, кўплаб ёшларга устозлик қилган бир гуруҳ фахрийларнинг хонадонига ташриф буюрди.

Боғотлик Шокир ака Раззақов 75 ёшни қаршилаётган бўлишига қарамасдан умумтаълим мактабида ўқувчиларга тарих фанидан сабоқ бериб келмоқда. Вилоят ИИБ ходимларнинг Шокир ака хонадонига байрам арафасида йўқлаб келиши бежиз эмас албатта, бой ҳаётий ва педагогик тажрибага эса ушбу инсоннинг сиймосида бутун ўқитувчи-педагогларга бошқарма шахсий таркибининг ҳурмати изҳор этилди.

Узоқ йиллар ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланган Анагул опа Раззақова бугун кексалик гаштини сураётган бўлсада, ёшларни тарбиялаш ва ўқитиш жараёнларида ўзининг бой илмий ва ҳаётий тажрибасини шогирдларига ўргатишдан эринмайди. Камтарлиги сабабли халқ орасида юксак ҳурматга эга. Шу боисдан Анагул опанинг хонадони ҳам байрам куни ички ишлар ходимларининг ташриф манзили бўлди.

Узоқ йиллар мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида фаолият юритган Ўктам ака Раҳимов ҳозирда кексалик гаштини юраётган бўлсада, ўзининг билим ва тажрибасини ёшларга ўргатишдан эринмайди. Байрам муносабати билан хонадонига Хоразм вилояти ИИБ ходимларининг қутлаб келиши Ўктам акани кўнглини тоғдек кўтарди.

Айни кунларда табаррук 80 ёшни қаршилаган Озод ота Машарипов ҳам узоқ йиллар ёшларга таълим берган устозлардан бири. Бугун фарзандлари ва неваралари даврасида умргузаронлик қилаётган Озод отага ҳам вилоят ИИБ бошлиғининг байрам табрикномаси ва совғалари топширилди.

Тарихшунос Комилжон ака Нуржанов томонидан воҳа тарихини ўрганиш, уни келгуси авлодга етказиш борасида амалга оширилган ва оширилаётган ишлар ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Меҳмонлар Комилжон акани байрам билан қутлар экан, у томонидан амалга оширилган ишлар тарих зарварақларидан муносиб жой эгаллаётганлигини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтдилар.

Фахрийларнинг барчасига вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ажратилган байрам совғалари топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech