23 Ноябр 2020 йил 590

Бошқарма хотин-қизлари оммавий спорт машғулотларида фаол иштирок этмоқда

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони Хоразм вилояти ИИБ шахсий таркиби ўртасида спорт билан шуғулланишни янги босқичга олиб чиқди десак муболаға бўлмайди.

Бошқарма шахсий таркиби жисмоний тайёргарликни оширишга қаратилган машғулотлар ҳар хафтанинг сешанба ва жума кунлари билан мунтазам шуғулланиб келган бўлсалар, эндиликда қўшимча равишда хафтанинг шанба кунлари спортнинг оммавий турлари билан шуғулланишлари йўлга қўйилди.

Албатта бу борада бошқармада хизмат қилаётган хотин-қизлар ҳам эркаклар билан бир қаторда ўз фаолликларини намоён этмоқдалар.

Жумладан, Хоразм вилояти ИИБ ва вилоят марказида жойлашган соҳавий хизматларида фаолият олиб бораётган шаҳодатланган хотин-қизлар  вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича бош инспектори майор Ю.Ҳамдамованинг ташаббуси ва бевосита иштирокида билан оммавий спорт турлари билан шуғулланишни бошладилар.

Урганч шаҳрининг очиқ табиат қўйнидаги сайлгоҳ ва боғларида бошқарма хотин-қизлари томонидан ўтказилаётган енгил чигалёзди машқларига маҳаллий хотин-қизларнинг ҳам қизиқиши ортиб, спорт машғулотларида биргаликда иштирок этишга хайрихоҳлик билдирмоқдалар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech