7 Июн 2020 йил 691

Чора-тадбирлар кучайтирилади

Дунё ҳамжамиятини ташвишга солиб коронавирус инфекцияси  ўзининг қора соялари Хоразм вилоятига яна бир бор ташлади. Куни кеча вилоятимиз аҳолиси орасида ҳам ушбу вирус билан зарарланган шахслар борлиги қайд этилди.

Шундай экан эндиликда ҳар бир фуқаро коронавирус инфекцияси билан зарарланишини олдини олиш мақсадида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиши жуда муҳимдир.

Хоразм вилояти ИИБ шахсий таркиби томонидан карантин қоидаларини таъминлаш, фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш билан боғлиқ чора-тадбирлар янада кучайтирилди.

Хусусан, вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси таркибидаги хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ва ҳудудий профилактика инспекторлари ўзаро ҳамкорликда шаҳар ва туманлардаги бозорлар, савдо шахобчалари ва дорихоналарда ҳамда аҳолига хизмат кўрсатувчи турли ташкилотларда карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Вирусли касалликлардан ҳимояланиш тартиб-қоидалари юзасидан қўлланма шаклида вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактика бошқармаси ташаббуси билан тайёрланган буклетлар (кимёвий ишлов берилган) ҳам аҳоли орасида тарқатилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

  

Ҳурматли фуқаролар, ҳозирча фақатгина карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш орқали ушбу касалликни олдини олиш мумкин бўлган даврда барчамиз шахсий ирода ва тартиб-интизомимизни намоён этайлик.

Text to speech