27 Май 2020 йил 644

Дастлабки билим ва кўникмалари шакллантирилмоқда

Дастлабки билим ва кўникмалари шакллантирилмоқда

 

Ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторлари лавозимига кўра маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланиб, улар асосан маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида мақсадли ва манзилли тезкор-профилактик чора-тадбирларни амалга оширадилар.

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида эндиликда ҳар бир маҳаллада бир нафар профилактика инспектори фаолият олиб бориши белгилаб қўйилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бўйича янги жорий этилган профилактика инспекторлари лавозимлари ошкоралик ва муқобиллик тамойиллари асосида билимли ва фидойи ходимлар билан жамланди.

Профилактика инспектори лавозимига янги тайинланган ушбу ходимларнинг  хизмат фаолиятига оид билим ва кўникмаларини шакллантириш учун Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи полковник С.Қ.Раҳимов ва бошқарманинг малакали ходимлари томонидан қисқа муддатли семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Эгнига ички ишлар органлари ходимларининг хизмат кийимини кийган ушбу йигитлар келгусида ички ишлар органларининг маҳалладаги вакили бўлиб эмас, аксинча маҳалланинг ички ишлар органларидаги вакили сифатида хизмат олиб боришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech