15 Июн 2020 йил 622

“Ёш ҳарбий ижодкор” кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ва 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Қуролли Кучлар таркибидаги тузилмаларда хизмат қилувчи ёшлар ўртасида “Ёш ҳарбий ижодкор” кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқининг Хоразм вилояти Кенгаши ташаббуси билан юқоридаги кўрик-танловнинг вилоят босқичи 2020 йил 15 июнь куни Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтди.

Кўтаринки руҳда шу билан биргаликда карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда бўлиб ўтган ушбу кўрик-танловда Хоразм вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ижодга ошно ёшлар фаол ҳам иштирок этдилар.

Янгидан-янги ҳарбий ижодкор ёшларни кашф этган ушбу кўрик-танловда Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ёшлар етакчиси капитан Азамат Нуруллаев ва Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ профилактика инспектори капитан Дониёр Искандаров фаол иштироки учун Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгашининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирландилар.

Хоразм вилоятида “Ёшлар куни” доирасида турли ижтимоий-сиёсий ва маданий-маърифий тадбирлар давом этади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech