11 Январ 2021 йил 519

Ёшлар хавфсиз туризмни таъминлаш фаолияти билан танишдилар

Мамлакатимиз бўйлаб эълон қилинган “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида ҳарбийлаштирилган тузилмалар томонидан ёш авлодни ватанпарварлик руҳида камолга етказиш мақсадида бир қатор маданий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Эзгу мақсадга йўналтирилган бу каби тадбирлар Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан ҳам ўтказилмоқда.

Бошқарма ходимлари мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотида таҳсил олаётган йигит-қизларни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни арафасида Хива шаҳрининг “Ичон қалъа” музей-қўриқхонасига таклиф этдилар.

Самимий учрашув ва саёҳат давомида йигит-қизлар тарихий обидаларни томоша қилиш билан биргаликда хавфсиз туризмни таъминлаш хизматининг фаолияти, улар томонидан хизматда қўлланилаётган техника воситалари билан ҳам яқиндан танишдилар.

Хорижий сайёҳлар билан уларнинг она тилида гаплашган ходимларни кўрган йигит-қизлар ҳам келгусида ушбу бошқармада хизмат қилиш истаги пайдо бўлганлигини, бунинг учун эса бугундан бошлаб хорижий тилларни мукаммал ўрганишга киришишни таъкидлаб ўтдилар.

Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech