12 Январ 2021 йил 539

Гиёҳфурушлик билан боғлиқ жиноят фош этилди

Гиёҳвандлик – иллат, шу боис доимо унга қарши курашиш лозим.

Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва Хива тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир жараёнида гиёҳфурушлик билан боғлиқ жиноят фош этилди.

2021 йил 5 январь куни ўтказилган ушбу тадбирда, Хива туманида яшовчи, 1997 йида туғилган Ғ.Ғ. иккита гугурт қутисига жойланган умумий вазни 3,77 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 1 000 000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Олиб борилган дастлабки суриштирувлар жараёнида Ғ.Ғ. ушбу гиёҳвандлик воситасини Урганч шаҳрида яшовчи танишлари, 1994 йил туғилган С.Р. ва 1993 йилда туғилган И.Ю. лардан сотиб олганлиги маълум бўлди.

6 январь куни ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда ушбу жиноий шериклар пул купюрасига ўралган, умумий вазни 0,67 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда 200 000 сўмга сотаётганида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Уларнинг ёни ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида эса чўнтагида 0,76 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ва пневматик тўппончани сақлаб қўйганликлари маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech