21 Май 2022 йил 365

Ҳазорасп туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган иш режасига асосан айни кунларда вилоятда жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар шаҳар ва туманлар кесимида атрофлича ўрганиб чиқилаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Ҳазорасп тумани бўлди.

Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб, туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш  борасида ички ишлар органлари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан амалга оширилган ишларни таҳлил қилишди.

Шундан кейин туман ИИБ профилактика хизмати таркибига кирувчи ходимларнинг иш юритувидаги хизматга оид ҳужжатлар назорат тартибида ўрганилди. Шу билан биргаликда хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ва инспектор-психологларнинг хизмат жараёнлари ҳам яқиндан ўрганилди.

Ишчи гуруҳ томонидан тумандаги профилактика инспекторларининг хизмат уйларидан фойдаланиш аҳволи ҳам ўрганилиб, уларга зарур тавсия ва топшириқлар берилди.

Якунда ишчи гуруҳ томонидан кўрсатилган амалий ёрдам ва ўрганиш натижаларининг сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш, туманда жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини тизимли равишда амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech