10 Апрел 2021 йил 367

Хоразм вилояти ИИБ ходимлари “Китобхонлик ҳафталиги”да фаол иштирок этди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан апрель ойининг биринчи ҳафтасини Ўзбекистонда «Китобхонлик ҳафталиги» этиб белгиланди.

Шу муносабат билан 5-9 апрель кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларидаги каби Хоразм вилоятида ҳам «Китобхонлик ҳафталиги» тадбирлари ўтказилди.  

Жумладан, ушбу ҳафталик давомида  Хоразм вилояти ички ишлар органларида “Ҳаётингиз давомида ўқиган энг яхши асар”, “Ёшлар ва китобхонлик маданияти”, “Китоб – қалб гавҳари, кўнгил офтоби» каби маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек, халқимизнинг севган шоир ва ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган кечалар, қизиқарли танловлар, кутубхоналар бўйлаб саёҳатлар, китоблар кўргазмалари ташкил этилди.

Китоб ярмаркаларида иштирок этган ички ишлар ходимлари ўзларининг шахсий кутубхоналарини янги нашрдан чиққан бадиий адабиётлар билан бойитиш имкониятига эга бўлдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech