30 Июл 2021 йил 1161

Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида матбуот анжумани ўтказилди

Ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган соҳавий йўналишида хизмат қилаётган ходимлар ўз фаолиятини амалга оширишда аҳолининг кенг қатлами билан бевосита мулоқотга киришади.

Албатта ушбу мулоқотларнинг аксариятида ЙПХ инспекторлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузган фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиши боис, айрим фуқаролар томонидан ҳам ЙПХ инспекторининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиш холатларининг юзага келиши табиий.

Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқармасида  ҳам айнан кенг жамоатчиликни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб бериш мақсадида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.

Дастлаб ЙҲХБ бошлиғи полковник Шавкат Бойхуразов жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида вилоят ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатлари тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Вилоятда фаолият юритаётган барча телеканалларнинг вакиллари ва ижтимоий тармоқларда фаол бўлган блогерлар иштирок этган матбуот анжумани соҳага оид саволларга бой бўлди.

Ижтимоий тармоқ блогерлари матбуот анжумани давомида муҳокама қилинган холатлардан келиб чиқиб эндиликда фақатгина соҳадаги салбий холатларни ёритиш билан чекланиб қолмасдан, кенг жамоатчилик ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб этиш борасида ҳам фаол қатнашишларини таъкидлаб ўтдилар.

Матбуот анжумани иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олдилар. 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech