7 Май 2020 йил 3377

 Хоразм вилояти ИИБ олий маълумотга эга бўлган фуқароларни тизимда бўш бўлган офицерлик, яъни профилактика инспекторлари лавозимларига ишга қабул қилиш учун танловда қатнашишга таклиф этади.  

ЭЪЛОН

Хоразм вилояти ИИБ олий маълумотга эга бўлган фуқароларни тизимда бўш бўлган офицерлик, яъни профилактика инспекторлари лавозимларига ишга қабул қилиш учун танловда қатнашишга таклиф этади.

 

ЭСЛАТМА: Хоразм вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, шу жумладан 30 ёшдаги ҳам, олий  маълумотга эга, ҳарбий хизматни ўтаган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлигининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танловда номзод сифатида иштирок этишлари мумкин.

Номзодлар дастлаб ўзлари билан қуйидаги хужжатларни олиб келишлари лозим:

-         фуқаролик паспорти;

-         олий маълумотга эга эканлигини тасдиқловчи хужжатлар (диплом иловаси билан);

-         ҳарбий гувоҳномаси.

Изох: Номзодлар томонидан ушбу хужжатларнинг асл нусхаси кўрсатилиши шарт.

 

Номзодлар 2020 йилнинг 7-17 май кунлари Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармасига мурожаат қилишлари сўралади.

Ортиқча оворагарчиликларга йўл қўймаслик мақсадида 2020 йилнинг 7-17 май кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган фуқаролар юқоридаги танловда номзодлар рўйхатига киритилмайди.

Манзил: Урганч шаҳар Й.Бобожонов кўчаси 14-уй.

Қўшимча маълумот учун телефон: 62 223-05-66.

 

Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси

Text to speech