15 Июл 2021 йил 117

Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов хизматининг фаолияти сарҳисоб қилинди

Хоразм вилояти ИИБда тергов бошқармасининг жорий йил 6 ой якунига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Бунда вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси ҳамда унинг худудий бўлим ва бўлинма бошлиқлари, терговчилар ҳамда суриштирувчилар иштирок этишди. Йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, тергов бошқармаси бошлиғи, подполковник А. Пўлатов очиб, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш масалаларига тўхталиб ўтди.

Йиғилишда шаҳар ва туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ва бўлинмалари бошлиқларининг ҳисоботлари ҳам эшитилди. Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ҳар бир терговчи ва суриштирувчиларнинг хизмат фаолияти алоҳида таҳлил қилинди. Сарҳисоб натижаларига кўра, хизмат фаолиятида камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди.

Хизмат вазифасини бажаришда самарали натижаларга эришган 4 нафар ходим 2.500.000 сўмдан пул мукофоти, 5 нафари ИИВ Тергов департаментининг қўл соатлари, 5 нафари вилоят ИИБ раҳбариятининг “Ташаккурнома”си билан тақдирланишди. Шунингдек, ижобий натижаларни қўлга киритган шаҳар ва туман ИИБлари ҳузуридаги тергов бўлимлари ва бўлинмаларига “Артел” русумли телевизорлар, компьютер жамланмалари ҳамда “Epson” ва “Canon” русумли принтерлар топширилди.

   

                                                                              Худойберган ЖАББОРОВ,

                                                                                      “Postda” мухбири.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech