2 Феврал 2023 йил 190

ИИВ Хоразм академик лицейида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот учрашуви ўтказилди

ИИВ Хоразм академик лицейи айни кунда вилоят ички ишлар органлари учун малакали кадрлар етиштирувчи базавий таълим даргоҳи ҳисобланади.

Ўз навбатида ушбу таълим даргоҳининг ўқитувчи-педагог ва ишчи-хизматчилари орасида хотин-қизларнинг сафи ҳам анчагина.

Бугун мазкур жамоада бўлиб ўтган йиғилишда иштирок этган Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари подполковник Д.Боғбекова лицей ўқитувчи-педагоглари ва ишчи-хизматчилари томонидан ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва уларга ғамҳўрлик қилиш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларни эътироф этган холда, соҳада фаолият юритаётган хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласи раҳбариятнинг доимий эътиборида эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, лицейда фаолият юритаётган хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишни тизимли равишда йўлга қўйиш учун “Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши” тузишни таклиф қилди.

Ушбу таклиф йиғилишда иштирок этган барча хотин-қизлар томонидан илиқ кутиб олинди ва жамоатчилик кенгаши раиси ва аъзолари кўпчиликнинг фикр мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.

Шунингдек, подполковник Д.Боғибекова йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтди.

Бундан ташқари лицейдаги ўқувчилар ётоқхонасида яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, зарур тавсиялар берилди.

 Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech