12 Сентябр 2020 йил 4889

ИИВ Хоразм академик лицейига 2020/2021 ўқув йили учун номзодлар диққатига!!!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази томонидан 2020 йил 16 сентябрь куни 07:00да Футбол академияси қошидаги “Хоразм” спорт мажмуасида ИИВнинг Хоразм академик лицейига 2020/2021 ўқув йили учун номзодлардан тест синовлари қабул қилинади.

 Изоҳ: Тест синовларида 442 нафар номзод иштирок этиши кутилмоқда. Тест жараёнида иштирок этувчи номзодлар ручка, ичимлик суви, тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланади.

ИИВ Хоразм академик лицейи қабул комиссияси

Text to speech