30 Июл 2020 йил 621

Ижтимоий ҳимоя ва профилактик тадбирлар биргаликда амалга оширилмоқда

Карантинли кунлар бошланганидан буён аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган турли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга нақд пул кўринишида моддий ёрдам ажратилганлиги ҳам халқимизга хос меҳр-муравватнинг намунасидир.

Бугун Хоразм вилоятида ушбу пул маблағларини белгиланган оилаларга бекаму-кўст етказилишида маҳалланинг ички ишлар органларидаги вакили дея таърифланадиган профилактика инспекторлари ҳам беғараз иштирок этдилар.

Албатта профилактика инспектори кириб борган ҳар қандай хонадонга тинчлик ва осойишталик кириб боради десак муболаға бўлмайди. Чунки, вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси таркибидаги профилактика инспекторлари ўзлари учрашган ҳар бир фуқаро билан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги тушунтириш ишлари олиб боришлари билан биргаликда бошқарма томонидан тайёрланган виктимологик профилактикага оид буклетларни ҳам тарқатиб, фуқароларнинг огоҳлигини оширмоқдалар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech