12 Июн 2020 йил 748

Имтиёз тавсияномалари топширилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро ҳамжамият томонидан ижобий эътироф этилаётгани барчамизга маълум.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда узоқ йиллардан буён самарали хизмат қилиб келаётган, шунингдек хизмат вазифасини бажариш вақтида қахрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандларини олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларига имтиёзли асосда қабул қилиш тартибининг жорий этилганлиги ҳам ушбу ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.

Хоразм вилояти ички ишлар органларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан берилган имтиёзли тавсияномалар бугун Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича бош инспектори майор Ю.Ҳамдамова ва ёшлар билан ишлаш катта инспектори капитан А.Нуруллаев томонидан (карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда) топширилди.

Қаҳрамон ходимларнинг фарзандларига имтиёз тавсияномаларига қўшимча тарзда Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан бадиий китоблар ҳам топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech