3 Апрел 2021 йил 573

Малакали кадрлар – самарадорлик кафолати

Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ишларини намунали тарзда амалга ошириш борасидаги асосий вазифалар ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва патруль-пост хизмати зиммасига юклатилган.

Шу боис ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш йўналишига жалб қилинувчи ходимларидан юқори даражадаги профессионал тайёргарлик талаб этилади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Хоразм вилояти ИИБ раҳбариятининг тегишли фармойишига асосан жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг сифат жиҳатидан янги механизмни жорий этиш, шахсий таркибнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида Хоразм вилояти ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва патруль-пост хизмати шахсий таркиби иштирокида ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.

Назарий машғулотлар давомида ходимларга фуқаролар билан мулоқотда бўлиш ва хизмат фаолиятини амалга оширишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга оғишмасдан риоя қилиш юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Амалий машғулотларда эса, ички ишлар органларида мавжуд бўлган махсус техник воситалардан фойдаланиш тартиби ўргатилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech