14 Май 2022 йил 1053

Маънавият ва маърифат дарси: Соғлом турмуш сари спорт ва санъат билан

Хоразм вилояти ички ишлар органларида “Маънавият ва маърифат дарслари”ни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.

Чунки, ички ишлар органлари ходимларини она-Ватанга ва халқига содиқ, касбига фидойи, мустақил фикрлайдиган, изланувчан, интилувчан, зийрак, ҳушёр ҳамда истиқлол ғояларига садоқатли бўлган маънавиятли ва маърифатли қилиб тарбиялашда айнан “Маънавият ва маърифат дарслари”нинг ўрни беқиёсдир.

“Соғлом турмуш тарзини шаклланишида ижтимоий муҳитларнинг тутган ўрни” “ОИТС касаллигининг келиб чиқиши ва оқибатлари” ҳамда “Санъатга ошно кўнгиллар” номли мавзулар асосида 14 май куни ўтказилган навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси” ҳам ички ишлар органлари ходимларининг сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий билимларини янада бойитишга ҳисса қўшди  десак муболаға бўлмайди.

Хусусан, машғулотда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш кафедраси мудири, профессор Ибадулла Абдуллаев “Соғлом турмуш тарзини шаклланишида ижтимоий муҳитларнинг тутган ўрни” мавзусида сўзга чиқиб, спорт билан шуғулланиш ва тўғри овқатланишнинг инсон организмга фойдаси тўғрисида батафсил тушунтирш берган бўлса, вилоят ОИТС маркази масъул ходими Дилшодбек Алламов томонидан вилоятимизда ОИСТ касаллиги билан касалланиш статистикаси ҳамда тарқалиш усуллари тўғрисида берган маълумотлари ҳам шахсий таркибнинг бу борадаги билимларини оширишга ҳисса қўшди.

Бундан ташқари “Маънавият ва маърифат дарси”га “Санъатга ошна кўнгиллар” рукни остида мехмон сифатида таклиф этилган, Хоразм академик драма театри солист-вокалисти, Ўзбекистон халқ артисти Гулора Раҳимова томонидан ижро этилган “Тўмарис” ва “Ошиқ Ғариб ва Шохсанам” спектаклларига басталанган ария ва монологлар эса барчага кўтаринки кайфият улашди.

“Маънавият ва маърифат дарси”ни юқори савияда ўтказилиши борасидаги ҳамкорлиги учун мехмонларга китоблар жамланмаси ва гулдасталар совға қилинди.

Ўз навбатида профессор Ибадулла Абдуллаев ҳам ўзининг инсон саломатлигини сақлашга оид навбатдаги янги китобини ходимлар ўқиши учун бошқарма кутубхонасига тақдим этди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки 14 май куни Хоразм вилояти ИИБ таркибидаги барча соҳавий ва ҳудудий ички ишлар органларида “Маънавият ва маърифат дарслари” мана шундай юқори савияда ташкил этилди.

     Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech