5 Сентябр 2020 йил 1194

Қонунчиликдаги янгилик юзасидан ҳуқуқшунос шарҳи

2020 йил 24 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қлинган бўлиб, ушбу фармоннинг мақсади- Лицензиялаш ва русхат бериш бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратишдан иборат.

 Жумладан, фармоннинг мазмун-моҳиятига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб, 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бекор қилиниши, 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилиниши, 17 та лицензия ва 13 та рухсатномалар хабардор қилиш тартиби жорий этилиш йўли билан бекор қилиниши, 14 та турдаги лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш муддатлари қарийб 2 бараварга қисқартирилиши, 115 та лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек фармонга кўра, хабардор қилиш тартиби жорий этилган фаолият (ҳаракат) учун расмийлаштирилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиши ўз кучида қолади ва ушбу фаолият (ҳаракат)ни амалга ошириш учун ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилмайди.

Бундан ташқари 2021 йил 1 январдан бошлаб, Туризм фаолиятини лицензиялашда туроператорлар хизматларини сертификатлаш ихтиёрий этиб белгиланади:

Фармонга кўра қуйидагилар, яъни кредит бюролари фаолиятини лицензиялашда камида 10 та тижорат банки билан кредит алмашинувини амалга оширишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги талаби;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда ушбу фаолият учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан уларнинг худди шундай фаолият билан шуғулланувчи филиаллари ташкил этилганда ҳар бир филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш амалиётини жорий қилиш орқали филиалларга алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиёти;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда талабгордан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кафолат хатларини олишни талаб қилиш тартиби бекор қилинади.

Шунингдек, ваколатли органлар томонидан лицензиялар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабабли давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш;

- лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган ўзаро шартномаларга алмаштириш;

- лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш, ушбу ҳужжатларни бериш, шунингдек, назорат функцияларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектини лицензия ва рухсат беришга доир талаб ва шартларда назарда тутилмаган ҳақ эвазига бошқа турдаги хизматлардан фойдаланишга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишга бевосита ёки билвосита мажбурлаш ҳаракатларни амалга оширилиши тақиқланади:

Шу жумладан 2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил    1 январга қадар узайтирилди.

           Қабул қилинган ушбу фармонга кўра, 2021 йил 1 январга қадар лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган «Лицензия» ахборот тизими ишлаб чиқилиши белгилаб қўйилган.

           Шунингдек, 2021 йил 1 январдан, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда «Лицензия» ахборот тизими орқали амалга оширилиши, лицензия соҳасида қонун бузилишлари ҳақида ваколатли органларга хабар берган шахслар ҳуқуқбузарлик ўз тасдиғини топганда ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилиши, лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилиши, хар бир лицензиялаш, рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тартиб-таомилининг самарадорлиги камида ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқилиши кўрсатиб қўйилган.

Шу жумладан мутасадди идоралар, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини ислоҳ қилишнинг иккинчи босқичида, қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, яъни “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларни бирлаштириш йўли билан яхлит қонун лойиҳасини;

2021 йил 1 февралгача лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларига оид қонунчиликни тизимлаштириш мақсадида уларнинг паспортларини ишлаб чиқиш ва кодификациялаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишлари кўрсатилган.

 

Хоразм вилояти ИИБ Юридик таъминлаш

бўлими бошлиғи, подполковник

                                                  О.А.Жабборов

Text to speech