18 Август 2022 йил 354

“Қорадори-2022”: Гиёҳфурушлик мақсадида жиноий тил бириктирган шахсларнинг қилмиши фош этилди

Хоразм вилоятида ички ишлар органлари томонидан “Қорадори-2022” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида олиб борилган чора-тадбирлар нактижасида, тақиқланган экинларни, яъни, таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланиб келган бир гуруҳ шахсларнинг жиноий қилмиши фош этилди.

Жумладан, жорий йилнинг 12 август куни вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда Урганч шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган, Ю.Қ. 5 та гугурт қутисига жойлаштирилган “марихуна” гиёҳвандлик воситасини танишига 1 000 000 миллион сўмга сотаётган пайтида қўлга олинди.

Суриштирув жараёнида у ушбу гиёҳвандлик воситасини Ҳазорасп туманида яшовчи, илгари гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган, 1985 йилда туғилган, Д.М. дан сотиб олганлиги аниқланганлиги сабабли, шу куни назорат тартибида ўтказилган тадбирда Д.М. ўзининг доимий “мижоз”ига такроран 5 та гугурт қутисига жойлаштирилган “марихуна” гиёҳвандлик воситасини 1 000 000 сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шундан кейин олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида ушбу “марихуана”ни етказиб бераётган шахсни ҳам аниқлашга эришилди. Ҳазорасп туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган, И.Б. уйининг томорқасида таркибида гиёҳвандлик воситасини сақловчи 3 туп “каннабис” ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётганлиги маълум бўлди.

Гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олиниб, жамиятда “заҳри қотил”ни тарқатиш мақсадида ўзаро тил бириктирган юқоридаги шахсларнинг қилмишига чек қўйилди.

Холат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech