15 Август 2022 йил 306

“Қорадори-2022”: Таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган экинларни етиштириб келаётган шахсларнинг қишмиши фош этилди

Хоразм вилоятида ички ишлар органлари томонидан “Қорадори-2022” кенг қамроқли тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида олиб борилган чора-тадбирлар нактижасида, тақиқланган экинларни, яъни, таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётган шахснинг жиноий қилмиши фош этилди.

Жумладан, Урганч шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган М.Б. нинг яшаш уйи ва томорқаси жорий йилнинг 10 август куни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадон эгаси уйининг томорқа қисмида 1 туп “каннабис” ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 август куни, Хива шаҳрида яшовчи, 1963 йилда туғилган А.Я. га тегишли хонадоннинг томорқаси кўздан кечирилганида, ушбу шахс ҳам 2 туп “каннабис” ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланди. 

Суд-кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра ушбу ўсимликлар таркибида гиёҳвандлик воситаси борлиги тасдиқланди.

Юқоридаги холат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, “каннабис” эса ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech