22 Ноябр 2020 йил 624

Расмий муносабат: “Facebook” ижтимоий тармоғининг “Халқ назорати” гуруҳида эълон қилинган Хоразм вилояти ИИБ га тегишли хизмат автомашинаси билан боғлиқ хабар юзасидан

2020 йил 21 ноябрь куни  “Facebook” ижтимоий тармоғининг “Халқ назорати” гуруҳида Хоразм вилояти ИИБ га тегишли бўлган 90 050 VSF давлат рақам белгили “Mersedes” русумли хизмат автомашинаси Урганч темир йўл вокзалининг перронида тўхтаб турганлиги акс этган фотосурат жойлаштирилиб, фотосуратга ушбу автомашинадан Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг оила аъзолари фойдаланаётган бўлиши мумкинлиги тўғрисида изоҳ берилган.

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган ушбу хабар юзасидан Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки Хоразм вилояти ИИБ тасарруфида бўлган 90 050 VSF давлат рақам белгили “Mersedes” русумли автомашина хизматда учун вилоят ИИБ хўжалик бўлимига бириктирилган бўлиб, вилоят ИИБ бошлиғига хизматда фойдаланиш учун бириктирилмаган.

Ижтимоий тармоқдаги мазкур хабарда ушбу ҳолат 2020 йил 22 октябрь куни фотосуратга олингани қайд қилинганлиги сабабли, ўтказилаётган хизмат суриштируви жараёнида ушбу хизмат автомашинаси айнан шу куни қандай мақсадда темир йўл вокзали перронига борганлигига аниқлик киритилади.

Амалдаги тартиб қоидаларга кўра алоҳида тоифаланган ёки ҳимояланувчи  объектларга зарурат туғилганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббий хизмат автомашиналарининг киришига рухсат берилади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech