9 Июл 2021 йил 1119

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда тарқалган Урганч шаҳрида бир гуруҳ аёлларнинг ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видеолавҳа юзасидан

Жорий йилнинг 8 июль куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аёлларнинг ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видеолавҳа тарқалган бўлиб, ушбу нохуш ҳолат шу куни Урганч шаҳридаги “Жалолиддин Мангуберди” номли маҳаллада содир бўлган.

Дастлабки суриштирув натижаларига кўра “Жалолиддин Мангуберди” маҳалласида яшовчи опа-сингиллар, 1986 йилда туғилган Н.М. ва 1988 йилда туғилган Д.М.  Урганч шаҳрининг “Байналминалчи” маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган М.О. билан ўзаро келишмовчилик сабабли  жанжаллашганлиги маълум бўлди.

Ҳозирги кунда холат юзасидан Урганч шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech