27 Январ 2021 йил 314

Расмий муносабат: You Tube видеохостингидаги “Достон Шухратович” каналида “Бокира қизни 4 та бола зўрлади, сени оламан деб алдади энди нима қилай?” номли сарлавҳа остида намойиш этилган видеолавҳа юзасидан

2021 йил 23 январь куни You Tube видеохостингидаги “Достон Шухратович” каналида “Бокира қизни 4 та бола зўрлади, сени оламан деб алдади энди нима қилай?” номли сарлавҳа остида намойиш этилган видеолавҳа Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 17 сентябрь куни Ҳазорасп тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси 1-қисми 7-бандига асосан (Шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган бўлса, шахснинг жиноят содир этилишида айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилиши лозим) тугатилган.

Мазкур жиноят иши оилага, ёшларга ва аҳлоққа қарши жиноят бўлганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖПК талабидан келиб чиққан ҳолда жиноят тафсилотларини батафсил ёритиш тақиқланади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech