31 Май 2020 йил 554

Расмий муносабат: Facebook ижтимоий тармоғининг Давлат Рустамович Худайкулов номли фойдаланувчиси томонидан эълон қилинган фотохабар юзасидан

Расмий муносабат:   

Facebook ижтимоий тармоғининг Давлат Рустамович Худайкулов номли фойдаланувчиси ўзининг саҳифасида 2020 йил 19 май куни фотохабар жойлаштирган бўлиб, унда “Хоразм вилояти Урганч тумани ички ишлар бошқармаси ёнида иккинчи қаторга тўхтаб турган ва пиёдалар йўлакчаси билан оралиқ масофаси ҳам бир ярим метрни ташкил қилади, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаётган 90 323 VSF рақамли ЙПХ инспекторига ким чора кўриши керак деб ўйлайсиз. Оддий фуқаролар мана шундай тўхташ қоидасига амал қилмаса, қандай чора кўрилиши мумкин деб ўйлайсиз” деган жумлалар келтирилиб, фотосурат илова қилинган.

Мазкур фотохабар Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганида, 90 323 VSF давлат рақам белгили хизмат автомашинаси Хоразм вилояти Урганч тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати катта инспекторига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган бўлиб, фотосуратда қайд этилган ҳолатда ушбу ходим Урганч тумани ИИБ маъмурий биносига кириш пайтида йўлнинг ҳар икки томонида ҳам автомашиналар тўхтаб турганлиги сабабли, ўзининг бошқарувидаги автотранспорт воситасини йўл ҳаракати қоидаларига зид равишда йўлнинг қатнов қисмида тўхтатиб, ўзи маъмурий бинога кириб кетганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-6-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати   

Text to speech