4 Май 2023 йил 7177

Расмий муносабат: “Хоразм вилоятида яшовчи бир гуруҳ аёлларнинг умра зиёратини амалга ошириш пайтида ўғирлик содир этишганлиги тўғрисида” ижтимоий тармоқларда тарқалган овозли хабарлар юзасидан

Сўнгги кунларда Телеграм мессенжеридаги турли гуруҳ ва саҳифаларда Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи уч нафар хотин-қизларнинг “ҳаж сафарига борган пайтида Макка шаҳрида барча мусулмонлар намозга кетган вақтида уч аёл бўлиб, дўкондан тилла тақинчоқларни ўғирлаганликлари, Арабистонга келса ўғирлик қилганликлари учун қўлини чопишлари, келмаса калласини чопиб Арабистонга олиб боришлари тўғрисида”ги овозли хабарлар кенг тарқалди.

Мазкур овозли хабарда номлари келтириб ўтилган фуқароларнинг Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига қилган мурожаатига асосан олиб борилган текширувлар натижасида ушбу овозли хабарларни тарқатган шахслар аниқланди.

Дастлабки суриштирувлар жараёнида улар ушбу овозли хабарларни ҳеч қандай асоссиз тарқатишганлиги маълум бўлди.

Хозирги пайтда овозли хабарларни тарқатган шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech