28 Июл 2021 йил 495

Сафимиздаги фидойилар: Катта лейтенант Анвар Мадиримов

Мадиримов Анвар Оллаберганович 1988 йилда Қўшкўпир туманидаги “Хонобод” қишлоғида туғилган. 2010 йил Тошкент молия институтини тамомлаб, халқ банкининг вилоят филиалида бош мутахассис лавозимида ишлаган. 2013 йил ИИВ академияси қошидаги сержантлар таркибини тайёрлаш олий курсида таҳсил олган. 2014 йил вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони хизмат гуруҳи инспектори вазифасига қабул қилинган. 2017 йил вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ташкилий ва ахборот таҳлил гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори, 2020 йилдан буён вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони 1-отряд командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилмоқда.

 Катта лейтенант Анвар Мадиримов ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруқлари асосида ходимларнинг маънавий онгини, маданиятини, сиёсий-ҳуқуқий билим савиясини ошириш борасида сидқидилдан хизмат қилиб келмоқда. У шахсий таркибнинг касбий ва жанговар маҳоратини ошириш хизмат самарадорлигига эришишнинг муҳим жиҳати, деб билади. Шу боис, отряд ходимлари ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказилаётган турли спорт мусобақаларида, кўрик танловларида совриндорлар сафидан муносиб ўрин эгаллашмоқда.

Қахрамонимиз ходимларнинг турмуш шароитини ўрганиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, хизматини муносиб баҳолаш, рағбатлантириш, оила аъзолари билан турли маданий тадбирлар ўтказиб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратган.

-Ходимларимизда хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиш, ҳалол, ватанпарвар, ташаббускор бўлиш ҳиссини кучайтириш муҳим вазифа саналади,-дейди катта лейтенант Анвар Мадиримов.-Бу эса ҳар бир ходимни ҳалол ва виждонан хизмат қилишга, юртимизни, халқимизни ҳар қандай кўринишдаги жиноий тажоввузлардан ишончли ҳимоя қилишга ундайди.

Катта лейтенант Анвар Мадиримов коронавирус пандемияси даврининг оғир ва синовли дамларида фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида ўтказилаётган кўплаб тарғибот тадбирларида, хайрия акцияларида ҳам фаол иштирок этаяпти.    

Урганчлик Р. Гўзал жиноят содир қилиб муқаррар жазодан қутилиб қолиш мақсадида қўшни вилоят худудида яширинади. Дарҳол шаҳар ички ишлар бўлими томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинади. Орадан бироз муддат ўтгач, Гўзал Урганч шаҳар худудида пайдо бўлади. Бундан хабар топган катта лейтенант Анвар Мадиримов отряд ходимлари билан уни қўлга олади.         

Хизмат вазифасини бажаришда ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бу йигит бир неча бор бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилган.

 

                                                                         Худойберган ЖАББОРОВ,

                                                                                “Postda” мухбири.

Text to speech