25 Феврал 2021 йил 71

Ташна кўнгилларга меҳр улашилди

Кўнгил меҳр истайди. Дарҳақиқат, инсон кўнгли меҳрга ташна. Бирор яқинингиз йўқлаб келганида қанчалар хурсанд бўласиз. Шундай инсонлар борки кўпроқ меҳр исташади, кимнидир интиқлик билан кутишади.

Тўғри англадингиз, улар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва мурувват уйларида яшаб-даволанаётган инсонлардир.

Куни кеча Хива шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”да тарбияланаётган  болалардан бир гуруҳига ва эркаклар “Мурувват” уйида яшаб-даволанаётган бир неча шахсларга фуқароликни тасдиқловчи ID карталар расмийлаштирилди.

Хоразм вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ва масъул ходимлари ID карталарни ўз эгаларига топшириш учун мазкур муассасаларга ташриф буюрдилар.

Илк ID карталарни тантанали равишда қабул қилиб олган болалар ва мурувватга муҳтож эркакларнинг кўзидаги қувонч, қалбидаги жўшқинлик жараёнда иштирок этган барчанинг қалбига бирдек кўчди.

Бир сўз билан айтганда, улар ўзларининг давлат ҳимоясида эканликларини янада кучли ҳис қилдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech