2 Июн 2020 йил 789

Уларнинг кўзида ва сўзида оталарининг жасоратини кўрдик

Уларнинг кўзида ва сўзида оталарининг жасоратини кўрдик

 

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ҳам турли тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, Хоразм вилояти ИИБ томонидан доимий равишда моддий ва маънавий қўллаб-қувватланиб келинаётган Урганч шаҳридаги “Болалар уйи” бу галги байрамда ҳам эътибор марказидан четда қолмади. Вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан ушбу муассасага болалар ўйинчоқлари ва маиший техникалар байрам совғаси тариқасида топширилди.

Ички ишлар органларининг ҳар бир ходими жиноятчиликка қарши, таъбир жоиз бўлса, ўз жонини хавф остига қўяган ҳолда курашади. Хоразм вилояти ички ишлар органларининг бир неча ходимлари ҳам хизмат вазифаларини бажариш пайтида қаҳрамонларча ҳалок бўлишган. Албатта, ушбу ходимларнинг жасорати унутилмайди, уларнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш, оиласи ва фарзандларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасидаги ишлар олиб борилмоқда.

“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами муносабати билан Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти, хотин-қизлар масалари бўйича катта инспекторлари хизмат вазифасини бажариш пайтида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларида бўлишиб, уларнинг фарзандларига байрам совғаларини улашдилар.

“Биз бу болажонларнинг кўзида ва сўзида оталарининг жасорати, фидойилиги ва ватанпарварлигини кўрдик, уларнинг ўз отасига муносиб фарзандлар бўлиб камолга етаётганликлари бизни хурсанд қилди” дейди Хоразм вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари майор Д.Боғибекова.

Эслатиб ўтамиз, байрам арафасида ўтказилган барча маданий-маърифий тадбирлар карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech