19 Июн 2021 йил 333

Урганч шаҳрида “Оилавий зўравонликни қандай аниқлаш ва олдини олиш мумкин?” мавзусида семинар бўлиб ўтди

Хоразм вилояти “Истиқбол” аёллар марказининг "Ҳамма биргаликда зўравонликга қарши" лойиҳаси доирасидаги навбатдаги семинар-тренинг бўлиб ўтди. “Оилавий зўравонликни аниқлаш ва олдини олиш” мавзусидаги ушбу семинар-тренингда вилоят ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари, бир гуруҳ профилактика инспекторлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

17-18 июнь кунлари Урганч шаҳрида бўлиб ўтган мазкур семинарда иштирокчилар  ўспириннинг зўравонлик қурбони бўлиши оила муҳити билан боғлиқми, ота-она фарзандига нисбатан қандай муносабатда бўлиши керак, оилавий зўравонлик элементларини нималарда кўриш мумкин, жисмоний, жинсий, руҳий, иқтисодий зўравонлик ҳақида нималарни билиш керак, оилавий зўравонликдан жабрланганлар билан ишлашнинг назарий ва ҳуқуқий асослари нималардан иборат, зўравон муносабатларда яшайдиган аёллар ва болаларнинг аҳволи ва улар дуч келадиган қийинчиликлар таҳлили нималарни кўрсатмоқда, зўравонлик қандай оқибатларга олиб келади, деган муаммоли саволлар юзасидан атрофлича фикр-алмашдилар.

Психологик йўналишдаги амалий машқлар ва малакали мутахассислар томонидан ўтказилган тренинглар семинар иштирокчиларининг оилавий зўравонликни аниқлаш ва олдини олиш борасидаги билимларини янада мустахкамлашга ҳисса қўшди.

Якунда семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech