11 Сентябр 2021 йил 425

Ватанпарвар ва шижоатли ёшлар - тинч ва осуда келажагимиз гарови

2021 йилнинг 10 сентябрь куни ИИВ   «Урганч» ХАХТБАлоҳида батальони ҳарбий хизматчилари томонидан  Ёшлар иттифоқи Хоразм вилоятиКенгаши билан ҳамкорликда "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида тадбир ташкил этилди.

Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳамда маҳаллий ёшлар иштирок этган тадбир давомида малакали ҳарбий мутахассислар томонидан қурол-аслаҳалар намойиши ва қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари ўтказилиб, ёшлар соҳанинг даврий тараққиёти хусусида ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Албатта ўтказилаётган бу каби тадбирлар эртамиз эгаларининг қалбида узоқ вақт муҳрланиб, келажакда Ватанимиз равнақи йўлида сидқидилдан, виждонан хизмат қилишга ундаши, шубҳасиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech