15 Октябр 2021 йил 450

Ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиш – саломатлик гарови

Хоразм вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда Хоразм ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Урганч шаҳрида жойлашган дехқон бозорларида ветеринария-санитария талабларига зид равишда гўшт ва гўшт маҳсулотларини сотилишини олдини олиш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилди.

Рейдлар давомида деҳқон бозорларида сотилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотлари ветеринария ва санитария аҳволи ўрганилиб, сотувчилар билан чорва молларини махсус кушхоналарда сўйилиши ва мазкур ишлар гигиена талаблари доирасида амалга оширилиши, қолаверса карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда савдо қилишлари тушунтирилди.

Олиб борилаётган ушбу рейд тадбирларидан кўзланган мақсад истеъмолчилар саломатлигини ҳимоя қилишдир.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech