26 Ноябр 2022 йил 244

Хива шаҳри ва Хива туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини янада ошириш мақсадида амалий ёрдам кўрсатилди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режа-топшириққа асосан, айни кунларда вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишни янада такомиллаштириш ва кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Хусусан, юқоридаги режа-топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан вилоятдаги барча шаҳар-туман ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида амалга оширилаётган ишлар идоравий назорат тартибида ўрганиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ аъзолари Хива шаҳри ва Хива тумани ИИБ да бўлиб, бўлим томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар батафсил ўрганиб чиқилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари ўрганишлар давомида асосий эътиборни профилактика (катта) инспекторлари томонидан умумий, якка, махсус ва виктимологик профилактикани амалга оширилиши ва бу юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва тўғрилигига қаратиб, аниқланган камчиликлар бартараф этиш ҳамда профилактик ишлар самарадорлигини ошириш борасида амалий ёрдам кўрсатдилар.

Шу билан биргаликда ишчи гуруҳ аъзолари профилактика (катта) инспекторларининг хизмат уйларидан фойдаланишда белгиланган тартибга риоя қилишларини ҳам яқиндан ўргандилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech