26 Феврал 2021 йил 568

Ходимлар  чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда 

Ҳар қандай соҳада жисмонан соғлом ва маънан етук кадрлар билангина юқори самарадорликка эришиш мумкин. Ушбу талаблар ички ишлар органлари ходимлари учун эса алоҳида аҳамият касб этади.

Шу боис сўнгги йилларда ички ишлар органлари ходимлари, уларнинг оила аъзолари ва соҳа фахрийларининг соғлигини мустаҳкамлаш, даволаш ва қайта тиклаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5590-сон Фармони ҳамда 2020 йил 12 ноябрдаги “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4891-сон қарорига мувофиқ, айни кунларда ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорлари томонидан Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ва аниқ ташхис қўйиш амалга оширилмоқда.

Дастлаб ИИВ Тиббий бошқармаси етакчи мутахассис-шифокорлари ва Хоразм вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими тиббий ходимлари иштирокида тиббий кўрик ва даволаш ишларини ўтказиш бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Шундан кейин беморларни бевосита кўздан кечириш, уларнинг касаллик тарихларини ўрганишга киришилди.

Хоразм вилояти ИИБ Тиббиёт муассасаларида чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни сифатли ўтказиш учун тегишли тиббий асбоб-ускуналар ва лаборатор-диагностик аппаратлари тўлиқ шай ҳолатга келтирилган.

Тиббий кўрик жараёнида касалликлари аниқланган ходимларнинг саломатлигини тиклашлари учун барча зарурий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech