26 Январ 2021 йил 540

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Шовот туманида сайёр қабул ўтказди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2021 йилнинг 26 январь куни Шовот туманининг “Туркистон” маҳалласида (карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда) сайёр қабул ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Д.Назармухамедов ва Шовот тумани Ҳокимлиги масъуллари иштирокида сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мурожаатлар асосан ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, ичимлик суви ва электр энергия билан узлуксиз таъминлаш, ишга жойлашиш, имтиёзли тиббий хизматдан фойдаланиш, шунингдек ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.

Сайёр қабул доирасида маҳаллий ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда эса уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилиши белгилаб олинди.

Шунингдек сайёр қабул жараёнида ижтимоий ҳимояга мужтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech