22 Феврал 2021 йил 79

Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимларининг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди

Мамлакатимиз келажаги бўлган ёшларни маънавиятимизга ёт ғоялар таъсиридан сақлаш ҳамда уларда жиноят ва ҳуқуқбузарликка қарши муросасизлик ҳиссини шакллантириш орқалигина келгусида жамият учун фойдали кадрлар етишиб чиқишини таъминлаш мумкин.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланган жорий йилда ёшлар билан ишлаш масаласи ҳам янгича тизим ва босқичда амалга оширилмоқда.  

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари айни кунларда вилоятдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар  ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид учрашувлар ва давра суҳбатларини ўтказиб келмоқдалар.

Ана шундай учрашувлардан навбатдагиси Урганч давдат университетининг Физика-метематика факультети талабалари билан бўлиб ўтди.

“Мен диний экстремизм ва терроризмни қандай тушунаман” номли мавзу асосида ташкил этилган давра суҳбатида вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Мусулмонлар идораси вакиллари томонидан талабаларга диний мутаассиблик, унинг кўринишлари ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид тушунчалар берилди.

Шунингдек, талабаларга интернет ва ундаги ижтимоий тармоқлар имкониятларидан тўғри  фойдаланиш юзасидан ҳам зарур тавсиялар берилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech