22 Феврал 2021 йил 467

Хоразм вилояти ИИБ нинг бир гуруҳ ходимлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув курсини ўтадилар

Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида инсонларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши зарур бўладиган вазиятлар жуда кўп учрайди.

Ҳудуддаги тиббиёт объектларининг географик жойлашуви ва маҳаллий аҳолининг мулоқот тилини билмайдиган хорижий сайёҳларга зарур ҳолларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш эса алоҳида малакани талаб этади.

Шу боис, Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсини ўтадилар.

Бир неча хорижий тилларни биладиган бошқарма ходимлари эндиликда  сайёҳларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш малакасига ҳам эга бўлдилар.

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Урганч филиалида 18 соатлик ўқув курсини турган ички ишлар органлари ходимларига малака сертификатлари топширилди.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech