27 Июн 2020 йил 646

Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасининг жамоатчилик билан  ҳамкорлиги

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг вазифаси бўлиб қолмасдан, жиноятчиликка қарши фуқаролар ҳам бирдек муросасиз бўлсаларгина, жамиятимизни жиноят ва ҳуқуқбузарликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мумкин.

Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва Урганч транспорт прокуратураси раҳбарияти томонидан “Ўзбекистон темир йўллари”  акциядорлик жамиятига қарашли Хоразм вилоятида жойлашган корхона ва ташкилотлар ишчи-хизматчилари билан (карантин қоидаларига амал қилган ҳолда) ўтказилган профилактик тарғибот тадбирларидан кўзланган мақсад ҳам айнан фуқароларда жиноятчиликка қарши муросасизлик руҳини янада юксалтиришдан иборат бўлди.

Шу билан биргаликда ушбу профилактик йўналишдаги тарғибот-ташвиқот тадбири давомида мазкур корхоналар ишчи-хизматчилари томонидан содир этилаётган майда ташмачилик ҳолатларига ҳам тўхталиб, бу каби иллатларга батамом чек қўйиш мақсадида вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилаётган тезкор-профилактик чора-тадбирлар аниқ мисоллар билан келтириб ўтилди.

Йиғилишлар якунида келгусида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли корхона ва ташкилотларда ҳамда йўловчи ва юк поездларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига йўл қўймаслик борасида ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech