24 Январ 2021 йил 1169

Хоразм вилоятида кўп миқдордаги психотроп дори воситасининг ноқонуний айланмаси тўхтатилди

2021 йил 23 январь куни Хоразм вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида, 1982 й.т. Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшовчи фуқаро С.К. ва 1978 й.т. Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшовчи фуқаро Э.Ш. олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, Урганч тумани “Чолиш” қишлоғи ҳудудида жойлашган “Чолиш” ЙПХ маскани ёнида тадбирга жалб қилинган махсус харидор ИИБ ходимига полиэтилен сумкага солинган 2.000.000 конвалюта “Трамадол Ланнахер” гиёҳвандлик воситасини 24.000 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 9.500 АҚШ долларини олиб, ушбу психотроп дори воситасини сотаётган вақтида далилий ашёлар билан кўлга олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech