2 Июл 2020 йил 587

Хоразм вилоятида хафта давомида қайд этилган жиноятлар жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди

Содир этилган ҳар қандай жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш, келгусида содир этилиши мумкин бўлган шу турдаги жиноятларнинг олдини олишда қанчалик муҳим рол ўйнаса, ушбу жиноятларни келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш ҳам шунчалик муҳим рол ўйнайди.

Ана шундан келиб чиққан ҳолда, Хоразм вилоятида содир қилинган ҳар қандай оғир ва ўта оғир турдаги ёхуд аҳоли ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноятлар кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама этилиши қатъий йўлга қўйилган.

Бу каби муҳокамалар асосан “Пайшанба –ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ўтказиладиган тарғибот-ташвиқот ишлари қаторидан ўрин олади.

Хоразм вилоятида сўнгги бир хафта давомида содир этилган жиноятлар         2 июль – пайшанба куни жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди.

Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник С.Рахимов ва ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда тегишли сектор раҳбарлари иштирок этган муҳокамаларда жиноятнинг келиб чиқишига сабаб бўлган асосий омилларни аниқлаш ва содир қилинган жиноят келгусида бошқа бир жиноятга йўл очишини олдини олиш масалалари атрофлича ўрганилиб, жиноятни барвақт олдини олишга бевосита масъул бўлган ходимларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech