8 Феврал 2023 йил 225

Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Туризм ва транспорт объектларидаги фаолият билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва Хива шаҳрида жойлашган “Ичан қалъа” музей қўриқхонасида бўлиб, у ерда ходимларнинг сайёҳлар ва тарихий обидалар хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ўрганиб, зарур кўрсатмалар берди.

Шунингдек, генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Хоразм вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва унинг “Хива” бекатига ташриф буюриб, ходимлар билан хизмат интизоми ва қонунчиликка қатьий риоя қилиш, юклатилган вазифаларни аьло даражада бажариш ҳамда салбий ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан раҳбарий тавсия ва топшириқлар берди.

Соҳавий хизматларда шахсий таркибни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш жараёнида келгусида бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш белгилаб олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech