26 Январ 2021 йил 464

Хоразм вилоятида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида “ИИБ бошлиғи кубоги” учун спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш борасидаги ишлар янги ва қизғин босқичга чиққан десак муболаға бўлмайди.

Ўз навбатида аҳолини оммавий спорт машғулотлари билан шуғулланишлари учун қулай ва зарур шарт-шароитларни яратиш борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса ёшларни спортга қизиқтириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ички ишлар органлари томонидан мақсадли ва манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳудудий ички ишлар органи бошлиқлари айни пайтда 3-сектор раҳбари сифатида сектор ҳудудида турли спорт тўгаракларини ташкил этиш,  спорт мусобақаларини ўтказишда ҳам ташаббус кўрсатиб келмоқдалар.  

Жумладан, Шовот тумани ёшлари спортнинг “Мини футбол” тури бўйича, Ҳазорасплик қизлар “Волейбол” бўйича, ўғил болалар эса “Баскетбол” бўйича, Тупроққалъа тумани ёшлари эса “Волейбол” ва “Стол тенниси” бўйича  “ИИБ бошлиғи кубоги” учун ўтказилган мусобақаларда фаол иштирок этдилар.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этганлар кубок, диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Хоразм вилояти Ахборот хизмати

Text to speech