30 Ноябр 2020 йил 2227

Хоразмда “Биз ёшлар – ОИТСга қаршимиз” мавзусида кўрик-танлов бўлиб ўтди

“1 декабрь - Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан ИИВ Хоразм академик лицейида кўрик-танлов бўлиб ўтди. “Биз ёшлар – ОИТСга қаршимиз” мавзусида бўлиб ўтган кўрик-танловда лицей ўқувчилари фаол иштирок этдилар.

Мавзуга оид “Энг яхши расм”, “Энг яхши видеолавҳа”, “Энг таъсирчан ҳунармандлик иши”  номинациялари бўйича ўтказилган кўрик-танловда лицей ўқувчилари ОИТС касаллиги ва унинг аянчли оқибатлари тўғрисида ўзларининг билим ва тушунчаларини намойиш қилдилар.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан номинация ғолиби деб топилган ўқувчилар диплом билан  тақдирланди.

Шунингдек малакали мутахассис томонидан “ОИТС касаллигидан сақланиш” мавзусида берилган таянч тушунчалар ўқувчи ёшларнинг ушбу бедаво касаллик тўғрисидаги билимларини янада шаклланишига ўз ҳиссасини қўшди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech