27 Феврал 2021 йил 7630

ЗУЛФИЯХОНИМ – МЕҲР- МУҲАББАТ ВА САДОҚАТ ТИМСОЛИ

Ўзбек шеъриятининг оташнафас шоираларидан бири, инсон руҳияти дунёсининг бетакрор куйчиси Зулфияни билмайдиган, унинг бирор шеърини ёд олмаган замонамиз ёшлари бўлмаса керак. Севимли шоирамиз ўз шеърлари билан бизларни нафосатга, эзгуликка ошно этиб, оппоқ тонг сари етаклаб, қалб ҳарорати билан иситиб келмоқда.  Беназир  аёл,  буюк она, вафо ва садоқат  тимсоли  шоира Зулфия Исроилова таваллудининг бу йил 106 йиллигини нишонлаймиз.

Ана шундай барҳаёт шоирамизни хотирлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Хоразм академик лицейининг  1-босқич(“Ўзбегим қизлари”) ва  2-босқич(“Зулфияхоним издошлари”) ўқувчи қизлари ўртасида “Зулфияхоним – меҳр-муҳаббат ва садоқат тимсоли” деб  номланган беллашув бўлиб ўтди.  Шунингдек,  шоира сиймосини акс эттирувчи расмлар танлови ҳам ташкил қилинди.

Беллашув қуйидаги шартлар асосида бўлиб ўтди:

1-шарт “ Зулфияхонимга таьриф”.

2-шарт Зулфия Исроилова ҳаёти ва ижоди бўйича саволларга жавоб бериш.

3-шарт  Мушоира

4-шарт Бадиий маҳорат шарти  

         Тадбирда  Хоразм вилоят ёзувчилар уюшмаси аьзоси, Аз-Замахшарий номидаги  Вилоят ахборот кутубхона маркази катта ҳодими Шуҳрат Маткаримов ҳамда Хоразм вилоят ёзувчилар уюшмаси етакчи мутахассиси  шоира Шамс ва  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи капитан Фаррух Отажонов ҳам иштирок этдилар.

Беллашув натижаларига кўра  2-босқич ўқувчиларининг “Зулфияхоним издошлари“ жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўлса, расмлар танловида 2-босқич ўқувчиси Қурамбоев Мирали Умрбек ўғли чизган расм ҳакамлар ҳайъати томонидан Энг яхши расмдеб топилди.

 Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

Насиба Абдуллаева ,

ИИВ Хоразм академик лицейи  Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Text to speech